26 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида дунёнинг кўплаб давлатларидан етакчи тиббиёт мутахассисларини жамлаган муҳим халқаро тадбир
2024-10-23 09:50:00 / Янгиликлар
26 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида дунёнинг кўплаб давлатларидан етакчи тиббиёт мутахассисларини жамлаган муҳим халқаро тадбир — Травматолог ва ортопедлар конференцияси бўлиб ўтади.
Ушбу нуфузли анжуман доирасида Нукус шаҳрида ўзбекистонлик ва хорижлик шифокорлар ҳамкорлигида юқори технологик ноёб операциялар ўтказилади.
“O‘zbekiston 24” телеканали ушбу тадбирнинг тиббиётимиз ривожидаги аҳамияти ҳақида махсус лавҳа тайёрлади.