Кураш спорт турининг халқаро майдондаги ривожланиши ва оммалаштирилиши бўйича муҳим музокаралар
2025-08-25 17:20:00 / Янгиликлар
Спорт вазири, Халқаро Кураш ассоциацияси биринчи вице-президенти Адкҳам Икрамов ва Халқаро кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Халқаро кураш ассоциацияси президенти кураш спорт турини "Bahrayn-2025" ёшлар Осиё ўйинларига киритиш борасида музокаралар олиб борилётганини маълум қилди. Ўз навбатида, 2025 йилда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом бирдамлик ўйинларида кураш бўйича расмий беллашувлар бўлиб ўтиши тасдиқлангани ушбу спорт турини янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Шу билан бирга, кураш миллий спорт турини оммалаштириш, ривожлантириш ва дунёга танитиш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган режалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, кураш миллий спорт турини халқаро миқёсда тан олинишини ташкил қилиш бўйича таклифлар билдирилди.