Чекланган география – чекланмаган имконият
2025-08-05 09:20:00 / Янгиликлар

Учрашувда 2024 йил 5–6-сентябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатлар: озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” мавзусидаги халқаро форум доирасида эришилган келишувлар муҳокама қилинди. Хусусан, вазирлик ҳузурида Марказий Осиё ҳамда Кавказ минтақаси мамлакатлари учун денгизга чиқиш имконияти чекланган шароитда доимий мулоқот ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида “Agroinnovatsiya xabi”ни ташкил этиш ташаббуси диққат марказида бўлди.
Шунингдек, учрашув чоғида Ф. Рабоб Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган “Agroinnovatsiya xabi” концепцияси ФАО томонидан кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, икки минтақада – Африкада ва Ўзбекистонда – “Agroinnovatsiya xab” ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу йўналишдаги ҳамкорлик масалалари айнан конференция доирасида атрофлича муҳокама қилинади.
Вазирлик ҳузурида “Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатлар: озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” йўналишидаги мулоқотларни тизимли мувофиқлаштириб бориш учун Котибият ташкил этилгани билдирилди.
Учрашув якунида “Agroinnovatsiya xab”ни ташкил этиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди.