Қобулда транспорт йўлаги бўйича муҳим тарихий ҳужжат имзоланди
2025-07-18 11:20:00 / Янгиликлар
17 июль куни Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирларининг биринчи уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон Транс-Афғон темир йўлининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича уч томонлама ҳадли битим имзоланди.
“Термиз – Найбобод – Майданшаҳр – Логар – Харлачи” йўналиши бўйича техник-иқтисодий асос (ТИА)ни ишлаб чиқиш юзасидан мазкур битмнинг имзоланиши, аввало, лойиҳанинг тезроқ амалга оширилишига ҳамда давлатлар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг янада чуқурлашишига хизмат қилади.