Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан байрам табриги
2025-08-31 08:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилда Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган бош ғоя асосида нишонланмоқда.
Қайд этиш лозимки, мустақиллик йилларида, айниқса, сўнгги тўққиз йил ичида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлигида ички ишлар органлари тубдан ислоҳ қилиниб, халқчил тузилмага айланди. Жиноятчиликка қарши курашиш ва бевосита маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш борасида жамоатчилик ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилди.
Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда хавфсизликни таъминлаш масаласига бўлган эътибори ва тинимсиз саъй-ҳаракатлари – бугунги мураккаб шароитда мамлакатимизда тинчлик-осойишталик муҳитини сақлаб туриш учун замин яратмоқда, албатта.
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи йилдан-йилга ортиб, жозибадорлиги ошмоқда, чет эл давлатлари, айниқса, қўшни мамлакатлар билан алоқаларимиз тобора яхшиланмоқда.
Тизимнинг ҳар бир ходими зиммасидаги масъулиятни чуқур англаб етган ҳолда, эл-юрт осойишталигини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўлида фидойилик ва садоқат билан хизмат қилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, бахт-саодат, масъулиятли ва шарафли хизмат фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман!
Азиз Ташпулатов,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири,
генерал-лейтенант.