Янги тайинланган ректор жамоага таништирилди
2024-04-08 09:25:00 / Вазирлик янгиликлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига ташриф буюриб, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан ректор лавозимига тайинланган Комилжон Каримовни жамоага таништирди.

Бу лавозимда 2020-2024-йиллар давомида Баҳром Мирқосимов ишлаб келган.