Президент қарори билан Маҳкамов Отабек Мухторович олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари етиб тайинланди
2024-04-04 20:55:00 / Вазирлик янгиликлари
Отабек Маҳкамов 1985-йил Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент давлат юридик университети магистратурасини 2009-йилда тамомлаган. Юридик фанлар доктори (ДСc).

Отабек Маҳкамов 1985-йил Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент давлат юридик университети магистратурасини 2009-йилда тамомлаган. Юридик фанлар доктори (ДСc).
Ҳуқуқшунос-олим Тошкент давлат юридик университети, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви ва Ўзбекистон халқаро ислом академияларида кафедра мудири, декан ҳамда бўлим бошлиғи каби лавозимларда самарали меҳнат қилган.
У тайинловга қадар Президент Aдминистрацияси фан ва таълим шўбаси мудири лавозимида фаолият юритган.