Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (тонировка) рухсатнома олиш
Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш
Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
Боғланиш: +99871 267-63-15
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилган гувоҳномаси (техпаспорт).
Хизматни кўрсатиш муддати:
- Тўлов амалга оширилгандан сўнг 2 соат мобайнида.
- Тўлов амалга оширилмаган (нотўғри шакллантирилган) аризалар 10 кундан сўнг автоматик равишда ўчирилади.
2022 йил 1 июлдан бошлаб:
- енгил автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинди;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари этиб белгиланди.
Ўзгартириш киритилиши кутилмоқда
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 465-сон қарори
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.08.2019 йилдаги 646-сон